ЯШИРИН ИШ — КЕЛТИРДИ ТАШВИШ

Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан 2018 йил 11 ноябрда туман ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Избосаров тадбиркорлик субъекти сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, махсус лицензия олмасдан “Янгиовул” МФЙ ҳудудидаги Бобур кўчасида жойлашган савдо дўконида алкогол маҳсулотлари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланган. Текшириш натижасида фуқаро Т.Избосаровга тегишли бўлган, сотиш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган 8 дона 0.50 литр ҳажмли “Гипноз” ароғи, 6 дона 1.5 литрли “Қибрай” пивоси, 6 дона 0.5 литрли “Порто 53” виноси, 12 қути “Pall-mall” сигарета жами 4 турдаги 32 дона алкоголь ва тамаки маҳсулотлари далилий ашё сифатида ундан вақтинчалик олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 29 ноябрь куни Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан фуқаро Т.Избосаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 176-моддаси 1-қисми ва 1861-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 279-281-моддаларига биноан баённома тузилиб, маъмурий ишлар бўйича Оқолтин туман судига юборилди.

Суд Тинчлик Избосаровни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 176-моддаси 1-қисми ва МЖтКнинг 1861-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топди. Шу тариқа Т.Избосаровга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасида кўзда тутилган энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида, яъни 405460 сўм миқдорда жарима тўлаш жазоси тайинланди.

А.АҲМЕДОВ,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Мирзаобод туман бўлими ходими.

You may also like...

Fikr bildirish