“СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН” КУБОГИ СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

Бугун “Алпомиш” спорт мажмуасида ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят филиали томонидан анаъанавий “Соғлом авлод учун” кубоги спорт фестивали бўлиб ўтди.

“Нафосат олами” шиори остида ўтказилган мазкур фестивалга вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлик қилди.

Унда спортнинг бадиий гимнастика ҳамда сузиш турлари бўйича мунтазам шуғулланиб келаётган йигит-қизлар ўз ёш тоифалари бўйича якка ва жамоавий баҳсларда иштирок этди. 

Бадиий гимнастика тури бўйича жами 74 нафар қизлар ўзларининг маҳоратларини намойиш этишди. Жамоавий баҳслар натижасига кўра Ховос тумани 1-ўринни эгаллади. 2- ва 3-ўринлар эса Гулистон ва Янгиер шаҳри жамоаларига насиб этди.

Болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда мазкур фестивалнинг ўз ўрни бор. Келажакда мана шу майдонларда топлаган спортчилар халқаро ареналарда юрт байроғини балад кўтариши шубҳасиз.

Фестивал сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва совғалари билан тақдирланишди.

You may also like...

Fikr bildirish