КАМАЛАКДАЙ СЕРЖИЛО, СЕҲРЛИ ҚЎЛЛАР

“Сирдарёда маданият ва санъат куни” доирасида Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида 10 ёшар жажжи ижодкор Асила Турсунбоеванинг “Камалакдай сержило, сеҳрли қўллар” деб номланган илк ижодий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазмани ташкил этишда вилоят маданият бошқармаси ва Миллий тикланиш партияси вилоят Кенгаши амалий ёрдам кўрсатди.

Асила Мирзаобод туманидаги 22-мактабининг 3-синфида ўқиш билан бирга  тумандаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида амалий санъатнинг квиллинг йўналиши бўйича ҳам таҳсил олмоқда. Устози Мавлуда Манноповна ёш қизалоққа квилллинг сирларини қунт билан ўргатмоқда.

Асиланинг онаси Дилдора Холиқова қизи учун алоҳида вақт ажратиб, унинг қизиқишларини беэътибор қолдирмаяпти.

Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи томонидан кўргазма иштирокчиларига ош тортилди.

You may also like...

Fikr bildirish