«MERCANA» БРЕНДИ ТУЯҚУШЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОНГА 55 МИЛЛИАРД СЎМ ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТМОҚДА.

Жорий йил 30 январь куни давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи чоғида паррандачилик соҳасида янги йўналиш — туяқуш етиштириш комплекс лойиҳаси тақдим этилди.

Бугунги кунда ушбу лойиҳа бўйича Жанубий Африка Республикасида ҳамда Африка қитъасининг бошқа давлатларида йирик туяқушчилик корхонасига эга инвесторлар билан ҳамкорликда, “Mercana” бренди остида   фаолият юритмоқда.

Инвестициявий қиймати 55 миллиард сўмлик мазкур лойиҳа доирасида Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида 5 гектар ҳудудда туяқушлар парваришланиб, кўпайтирилади ҳамда улар учун “Mercana” брендининг махсус озуқа рациони асосида тайёрланадиган ем маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — туяқуш йўналишида наслчилик билан ном қозонган, олий зотли туя-қушларни Ўзбекистонга олиб келиш, маҳаллий фермерлар билан ҳамкорликда уларни кўпайтириш ҳамда қўшни давлатларга экспорт қилишдир.

Туяқушларнинг инкубатор воситасидан фойдаланилмаган ҳолда яъни, табиий йўл билан очиб чиққанлиги ва 1 йил давомида ўтказилган тажрибалар асосида Марказий Осиё иқлим шароитига мослаштирилганлиги, айниқса, эътиборга моликдир.

Президентимизнинг инвесторларга яратиб бераётган шароитлардан руҳланган, “Mercana” корхонаси раҳбарлари тадбиркорлар ва фуқаролар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.

Умид  ИРГАШЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекция-си 15-бошқармаси катта инспектори.

You may also like...

Fikr bildirish