РАҲБАРЛАР МАЙДОНДА

Волейбол

1-2 март кунлари Гулистон тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда 8-март хотин-қизлар байрами муносабати билан вилоят касб-ҳунар таълими тизимидаги педагог-ходимлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар ташкиллаштирилди.

Турнирда ҳар бир туман-шаҳарлардаги мавжуд касб-ҳунар коллежлари директор ва директор ўринбосарларидан шакллантирилган биттадан терма жамоа ўз ҳудудлари шаънини ҳимоя қилди.

Икки кун давом этган қизғин беллашувлар якунида Гулистон тумани терма жамоаси фахрли 1, Сардоба тумани терма жамоаси 2 ҳамда Янгиер шаҳри терма жамоаси   3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоаларга вилоят касб-ҳунар таълими ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари Алишер Хажимуратов ҳамда Ифтихор Ўроқовлар диплом ва медаллар, Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширдилар.

Келгусида  спортнинг  бошқа турлари бўйича ҳам худди шундай вилоят мусобақалари ўтказилиши юзасидан  икки бошқарма раҳбарлари келишиб олдилар. 

You may also like...

Fikr bildirish