ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИНИНГ ҚИНҒИР ИШЛАРИ

1975 йили Тошкент шаҳрида туғилган, олий маълумотли, 3 фарзанднинг отаси, муқаддам Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари, жиноят-қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Умид Валерьевич Кличев мансабдор шахс бўла туриб, Гулистон шаҳар ҳудудида чет эл валюталарини ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланиб келаётган Адхам Ульмасович Сидиқов билан жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил январдаги “Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1914-сонли қарорига зид равишда иш тутган. У.Кличев ўзининг жиноий режасини амалга ошириш мақсадида А.Сидиқов билан 2017 йил 25 июнь куни Гулистон шаҳрининг 2-мавзесида (“Оила бургер” кафе қаршисида) 41.000.000 сўм пулларни чет эл валютасининг “қора бозор” нархида 1 АҚШ долларини 8.200 сўмдан ҳисоблаб, 5.000 АҚШ долларига айирбошлаган. Жиноий гуруҳ аъзолари бу каби ноқонуний ҳаракатларни бир неча марта такрорлаганлар. Лекин қинғир ишнинг қийиғи чиқди. Ҳамтовоқлар тумшуғидан илиндилар.

Шуниси, ажабланарлики, У.Кличев судда тергов органи томонидан қўйилган айбловга иқрор эмаслигини билдирган (лекин суриштирув-тергов ишлари натижасида у содир этган жиноят ўз исботини топган), А.Сидиқов эса судда иқрорлик билдирган. У.Кличев жиноий кирдикорлари учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 2 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

ҲАМРОҲ

You may also like...

Fikr bildirish