БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАР ИННОВАЦИОН МАКТАБИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш сохасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, ёш йигит ва қизларни оилага тайёрлаш бўйича республикамиз ҳудудларида 16 соатлик махсус ўқув курслари ташкил қилинди.

Бугун Гулистон шаҳар Никоҳ уйида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби – оилалар мустаҳкамлиги учун хизмат қилади” мавзусида бўлиб ўтган илк семинарда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси, Гулистон шаҳар Никоҳ уйи, вилоят мусулмонлар идораси вакиллари, Гулистон давлат университетининг “психология” йўналиши талаблари иштирок этишди.  

Келгусида инновацион мактаб битирувчилари орасидан олган билимларини амалда қўллаб турмушини йўлга қўйган, ушбу ўқувнинг фойдасини англаган битирувчилар сараланиб, “Тенгдош тенгдошга” тамойили асосида волонтёр-тренерлар жамоаси шакллантирилади.

Мазкур мактабни очишдан мақсад ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, бўлғуси келин-куёвларга ҳаётий тажрибалардан сабоқ бериш, уларнинг оилавий муносабатлар бўйича билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

You may also like...

Fikr bildirish