ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Сайхунобод тумани адлия бўлими томонидан туман “Ермулккадастр” ходимлари учун тарғибот тадбири ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Конуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ 5467-сон “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги ва 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари мазмун-моҳияти билан таништирилди. Шунингдек, меҳнат қонунчилиги юзасидан сўровнома ўтказилди.

Худди шундай тадбир Боёвут тумани адлия бўлими томонидан ҳам тумандаги “Навбаҳор” МФЙда аҳоли билан учрашув тарзида ўтказилди. Аҳолининг мурожаатлари тингланди, уларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” лойиҳаси доирасида сўровномалар ўтказилиб, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши мониторинг қилинди.

Сардоба тумани адлия бўлими ходимлари ҳам туман “Ермулккадастр” ходимлари ўртасида янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти бўйича тарғибот ўтказишди. “Инсон ҳуқуқи – олий қадрият” лойиҳаси йўналишида ходимлар ўртасида сўровномалар ўтказилиб, уларнинг қизиқтирган саволларга тегишли тушунтиришлар берилди.

You may also like...

Fikr bildirish