СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ РУС МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ҲИСОБОТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Унда Ўзбекистон Республикаси рус маданият маркази бўлим бошлиқлари Ирина Юрьевна Панкратова ва Наталья Михайловна Бондарь ва вилоят ҳокими ўринбосари Дилфуза Ўролова, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи С.Зуннунова, ГулДУ ўқитувчиси Л.Ходжаева, рус тили фани ўқитувчилари ва бошқалар иштирок этишди.

“Дўстлик” ордени соҳиби, вилоят рус маданият маркази бўлим бошлиғи Фаина Семёновна Голубцова ҳисобот берди.

17 кишидан иборат янги қўмита таркиби сайланди.

Сўнгида Янгиер шаҳар рус маданият марказининг “Гармония” кекса аёллар ансамбли ашулалари ва Сирдарё тумани рус маданият марказининг “Дюлбер” қрим-татар болалар ансамбли рақс ва куйлари ижро этилди.

You may also like...

Fikr bildirish