АЛЛОМАГА ЭҲТИРОМ

Алишер Навоий номи билан аталадиган “Билимдонлар маскани”да шоир таваллуд топган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тантанага  зиёлилар ва ўқувчи-талабалар ташриф буюришди.

Даслаб аллома ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Ҳаётхон Ортиқбоева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиётшунос олим Ваҳоб Раҳмонов, ГулДУ доценти Қобил Кўбаевлар шоир ижоди ҳақида сўзладилар.

Гулистон шаҳридаги 1-сонли мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчилари ҳамда мақом дастаси томонидан мақомлар ижро этилди.

You may also like...

Fikr bildirish