МАҚСАД ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИШ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг Улуғбек Сотволдиев раислигида йиғилиши бўлиб ўтди. Унда:

1. Ширин шаҳридаги қурилиши тугалланмаган “Маданий оқартув” биноси негизида қиймати 1,0 млн. АҚШ долларлик экспортбоб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш ва сақлаш омбори, ёғочни қайта ишлаш ва умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиш;

2. Гулистон шаҳридаги “Дельфин” сузиш ҳавзасининг бир қисми негизида қиймати 1,0 млн. АҚШ долларлик замонавий меҳмонхона ва ойнани техник тоблаш цехини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.   

You may also like...

Fikr bildirish