12 ТА ОИЛА ҚАЙТА ТИКЛАНДИ

Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида вояга етмаган болаларнинг моддий таъминоти учун алимент ва моддий ёрдам пули ундириш билан боғлиқ амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида 2018 йил давомида жами 136 шахсдан алимент пуллари ундириб берилди. Шундан Гулистон шаҳар маъмурий судининг қарори билан 6 нафар шахсга нисбатан 15 суткалик қамоқ жазоси тайинланди.

Гулистон шаҳар маъмурий судининг ундирувчи Насиба Х.нинг қарздор Дамин Б.дан икки нафар фарзанди учун алимент ундириш тўғрисидаги қарорига асосан ижро ҳаракатлари давомида ушбу ёшнинг дарз кетган оиласини тиклаш мақсадида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди. Икки томон ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида икки нафар гўдак яна отаси бағрида яшай бошлашди.

Олиб борилган тарғибот-тушунтириш ишлари натижасида ўтган йилда 12 та ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи ва қарздорнинг ўзаро келишувига эришилди.

You may also like...

Fikr bildirish