СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

Тадбирда вилоят ҳокими, хуқуқ тарғибот органлари раҳбарлари ва вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳамда ишчи ходимлари қатнашдилар.

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Хайруллаев йиғилганларни байрам билан қутлар экан, мамлакатимизда биринчи маротаба божхона органлари ходимлари куни кенг нишонланаётганлигини таъкидлаб ўтди.  

Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ўз чиқишида 2018 йил давомида юртимизда  божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан бир қатор фармон ва қаролар қабул қилинганлиги, жумладан 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, қонунга кўра, 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланганлигини,          Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан қўшни давлатлар билан алоқаларимиз мустаҳкамланиб, бир неча йиллардан буён фаолияти тўхтатилган божхона постлари қайтадан ташкил этилиб, фаолият кўрсатаётганлиги, хусусан қўшни давлатлар билан чегарадош бўлган “Ховособод” чегара божхона пости, “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктларини мисол таъриқасида айтди.

Шу билан бирга 2018 йил 28 декабрь куни Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида 2019 йилни – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши божхона органларига ҳам катта масъулият ва жавобгарлик юклашини, Давлатимиз томонидан божхона органларига қаратилган эътибор ва билдирилган ишончга божхоначилар садоқатли хизмати билан муносиб жавоб беришлари лозимлигини билдирди.

Шундан сўнг, байрами муносабати билан рағбатлантириш тариқасида божхона ходимларига вилоят хокими ва бошқарманинг фахрий ёрлиқлари хамда  қимматбаҳо совғалари топширилди.

Байрам арафасида бошқарма таркибий тузилмалари ўртасида ўтказилган мини-футбол мусобақаси ғолиб ва совриндорлари диплом, кубог ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

You may also like...

Fikr bildirish