“КИТОБЛАР КАРВОНИ” СИРДАРЁДА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан Сирдарё вилоятига 10000 га яқин бадиий адабиётлар совға қилинди.

«Китоблар карвони» деб номланган ушбу тадбирда воҳамиздаги мактабларнинг кутубхона мудиралари, фаол ўқувчилар, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳ.Ортиқбоева, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдураҳмоновлар иштирок этишди.

Китобхонлик тадбиридан сўнг, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг вакиллари, фаол ва ташаббускор ёшлар иштирокида «Китоблар карвони» ўз маконларига йўл олди. Зотан, ушбу китоблар карвонидаги хазиналар ўқувчиларнинг юракларидан жой олади деган умиддамиз.

Анвар ТУЙЧИЕВ,

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши Матбуот котиби

You may also like...

Fikr bildirish