ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ГАЗДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНАЙЛИК

Фуқароларимиз орасида энергия ресурсларидан ўз мақсадлари йўлида антиқа усуллардан фойдаланаётганлари ҳам учраб туради. “Маърифат” МФЙдаги хонадонлардан бирининг эгаси Н.Д. ювиниш хонаси девори сувоғи ичидан кўз илғамас даражада қўшимча электр симини тортган. Электр ҳисоблагичдан ташқари уланган ушбу симга 1,44 квт қувватли сув иситиш мосламаси (аристон), 0,475 квт қувватли кир ювиш машинаси, 0,1 квт қувватли ёриткич, 2,3 квт қувватли иситиш печи, 1,75 квт қувватли кондиционер ва 2,0 квт қувватли духовкаларни ноқонуний улаб, бемалол фойдаланиб келган.

Фуқаронинг ушбу “инновацион ғоя”си туфайли Янгиер шаҳар электр тармоқлари корхонасига 2 млн. 723 минг сўм зарар етказилган. Ҳозирда суриштирув ишлари кетмоқда.

 Худди шу маҳаллада яшовчи Ахунов Бахтиёр ҳам асоссиз равишда ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб олиб, хоҳлаганича ишлатиб келаётганлиги аниқланган. Табиий газнинг ноқонуний сарфланиши оқибатида шаҳар газ таъминоти филиали манфаатларига 1.072.000 сўм миқдорида  моддий зарар етказилгани юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жамшид АБДУРАХМАНОВ,

МИБ Янгиер шаҳар бўлими

бошлиғи ўринбосари.

You may also like...

Fikr bildirish