МАДАНИЙ ЁДГОРЛИКЛАРНИ АСРАБ-АВАЙЛАЙЛИК!

Гулистон шаҳридаги собиқ деҳқон бозори ҳудудида жойлашган, Чор Россияси давридаги тарихий ёдгорликлар сирасига кирган Туркистон губерниясининг Мирзачўл уезди бошқаруви биноси айни пайтда ачинарли ҳолатга келиб қолган.
Мазкур бинога жавобгар шахс, Сирдарё вилояти маданият бошқармаси қошидаги маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўлими раҳбари З.Холдоровнинг аниқлик киритишича, ушбу масала юзасидан Маданият вазирлигига ахборот берилиб, бинонинг таъмирланишини молиялаштириш режалаштирилмоқда.

You may also like...

Fikr bildirish