• Bo'limsiz
  • 0

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРЛИГИ – ЯНГИ ДАВР ВА ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР”

Гулистон шаҳар ҳокимлиги анжуманлар залида Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.Хўжаев раислигида “Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги – янги давр ва долзарб вазифалар” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.
Унда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлар моҳияти, кичик саноат зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар, ҳудудларда ишлаб чиқариш қувватларини самарали жойлаштириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш орқали ҳудудий инвестицион салоҳиятни ошириш, ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини, хусусан “сервисли иқтисодиёт”ни кенгайтириш истиқболлари, ҳудудлараро халқаро ҳамкорликни кучайтириш салоҳиятлари, имзоланган келишувлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар маълумотлар базасини юритиш ва бошқа шу каби долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

You may also like...

Fikr bildirish