ЯША, ЯНИНА!

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз спортчилари муносиб иштирок этишаяпти.

Сирдарёликларни хурсанд қиладиган хушхабар: Гулистон ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиси Янина Кускова нуфузли мусобақадан иккита медаль билан қайтадиган бўлди. Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларнинг гуруҳ баҳслари саралаши якунларига кўра 8 очко жамғарган юртдошимиз кумуш медалга эга чиқди. Қозоғистонлик велоспортчи Эльвира Хамзина ҳам Янина билан бир хил очко тўплади. Бироқ юртдошимиз қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи ўринга лойиқ топилди. Олтин медаль Гонконг вакили Лига насиб этди.

Орадан бир кун ўтиб Янина Кускова ўсмирлар ўртасида ўтказилган яккалик пойгада  3-4- ўринлар учун курашда Ҳиндистонлик рақибасини ортда қолдириб, совринли учинчи ўринни эгаллади ва кўксига бронза медалини тақди.

МУХЛИС.

You may also like...

Fikr bildirish