САРВИНОЗ ҲИНДИСТОНДА

2018 йилнинг 30 декабридан 2019 йилнинг 7 январигача  Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида  шахмат бўйича йирик “IIFL Wealth 4th Mumbai International GM Chess Tournament” турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини сирдарёлик халқаро гроссмейстер Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қилди.

Нуфузли турнирда 20 та мамлакатдан 120 нафар шахматчи ғолиблик учун кураш олиб борди. Уларнинг 21 нафари халқаро гроссмейстер мақомига эга спортчилардир.

Сарвиноз турнирда 5 очко жамғариб, 37-ўринни эгаллади ва рейтингига 28 пункт қўшиб қўйди.

Иқтидорли спортчимиз Ҳиндистонда яна иккита нуфузли турнирда иштирок этади.

МУХЛИС.

 

 

You may also like...

Fikr bildirish