ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А ЁКИ “САРИҚ” КАСАЛЛИГИ.

НАЗОКАТ, ёш она:
Ёшлигимда бундай касалликка чалинмаганман. Мен эрта турмушга чиқдим. Она бўлдим… Фарзандли ҳам бўлдим… Боламга яхши қарайман деб, ўзим болалик қилдим шекилли, қанча уринмай, бунинг уддасидан чиқишга қийналдим.
Вақтлар ўтарди. Ўзимда холсизликнинг кун сайин кучаяётганини сезиб борардим. Тонгларнинг бирида кўнглим айниб, қайт қилдим. Кўзгуга боқсам, кўзим сарғайиб кетганди. Пешобим ҳам қизғиш рангда эди. Қўрқдим.
Дарҳол вилоят юқумли касалликлар шифохонасида текширувдан ўтдим. Ташҳислар Гепатит А эканлигини тасдиқлади. Бунга қарши ҳамон курашиб яшаяпман.
Мен ўзимдан ҳам кўра, фарзандимга ачинаман. Норасида ҳали она сутига тўйиб улгурмасданоқ, маҳрум бўлди. Энди у сутчиларнинг сув аралаштирилган, сепараторда ёғи ажратилган сигир сутини ичиб кун ўтказишга маҳкум.
Начора. Балки тақдир ҳукмидир. Лекин, тақдирни айбламайман. Чунки, Яратган эгам ақл-идрок бериб қўйган. Ўзимни эҳтиёт қилолмаганлигим туфайли шу кўргулик бошимга тушди, деб ўйлайман.
Азиз опа-сингиллар! Саломатлик ўз қўлимизда. Уни асраб-авайланг.

You may also like...

Fikr bildirish