БОЖХОНАЧИЛАРНИНГ ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИ ДАВОМ ЭТАЯПТИ

2018 йил 30 декабрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига Қозоғистондан пиёда кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Э.Д. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа остига олиниб текширилганда, умумий қиймати 250 минг сўмлик, жами 5 дона “Чиспа Алас Воладорас” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шу куни Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган яна бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.Т. текширилганда, унинг ҳам чўнтагидан 220 000 сўмлик 3 турдаги 60 дона “Трения” номли, 1 дона қора рангли номсиз ва 1 дона “Звонки вьюнок китайский” номли пиротехника воситалари топилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

 

                                     Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

You may also like...

Fikr bildirish