ТИЗИМЛАРДА КОРРУПЦИЯ ҲОЛАТЛАРИ КУЗАТИЛМОҚДА

Сўнгги йилларда Ҳаракатлар стратегияси доирасида барча соҳаларда ходимларнинг ижтимоий мавқеъи ва моддий таъминотини яхшилаш мақсадида Республикамиз Ҳукумати томонидан бир қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинмокда. Олдинги йиллардан фарқли ўлароқ бу ижобий ўзгаришлар вилоятимизда мансаб суиистеъмоллиги, иқтисодий жиноятчилик ва коррупция билан боғлиқ ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг камайишида ҳам ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда.

Бироқ, амалга оширилаётган ислоҳотларга қарамасдан айрим соҳаларда баъзи бир мансабдор шахслар томонидан шахсий бойлик орттириш мақсадида жиноятга қул уриш холатлари ҳанузгача учраб турибди.

Ҳусусан, Бошқармага келиб тушаётган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги вақтларда қуйидаги жиноий ҳатти-ҳаракатлар содир этиб келинмокда. Жумладан:

–   аҳолини ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш мақсадида олиб борилаётган намунавий типдаги уй-жойлар қурилиши учун ажратилаётган пул маблағларини ўзлаштириш;

–   тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан ажратилаётган имтиёзли кредит маблағларини тақсимлаш жараёнида фуқаролардан моддий пул мукофотлари талаб қилиш, ёҳуд кредитларни ўзларининг яқин алоқалари номларига расмийлаштириш йўли орқали уларни ўзлаштириш;

–   тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш учун ҳокимлик заҳирасида мавжуд бўлган ер майдонларини ажратиб бериш эвазига пул мукофотлари талаб қилиш;

–   пахта ва ғалла қабул қилиш пунктларида статистик кўрсаткичларни қўшиб ёзиш ёхуд уларни талон-тарож қилиш орқали давлат бюджетига зарар етказиш;

–   товар-моддий бойликларини вилоятимиз ҳудудига ноқонуний олиб утиш билан шуғулланувчи жиноий гурухларнинг фаолиятларига раҳнамолик қилиш эвазига улардан моддий манфаатдор бўлиш;

–   давлат олдида катта миқдорида қарздорликлари мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида «сунъий банкротлик» ташкиллаштириш йўли билан ёпиб бериш эвазига пора талаб қилиб олиш;

–   маъмурий ёки жиноий хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги тўғрисидаги хабарларни қонуний тартибда расмийлаштирмай, уларни яшириш эвазига ҳуқуқбузарлардан моддий рағбатлантирув олиш;

–   йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилардан уларга тегишли тартибда маъмурий чора кўрмаслик эвазига пул мукофотлари талаб қилиш, маъмурий жарималарни ундиришдан келиб тушган пул маблағларини шахсий манфаатлар йўлида ўзлаштириш.

Юқоридаги ҳолатлар ўз навбатида вилоятдаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир кўрсатиб, аҳоли орасида республика ҳукумати сиёсатига нисбатан ишончсизлик, норозилик кайфиятларини вужудга келишига ҳамда иқтисодий-сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилишда тўсқинлик қилиб, республикани жаҳон ҳамжамияти олдида обрусизланишига олиб келиши мумкин. Қолаверса, ушбу ҳолатлар чет эл махсус хизматлари, диний-экстремистик тузилмалар, «мухолифат» ва «хуқуқ ҳимоячи» д.н. ва бошқа кучлар томонидан республикада ўз ғаразли мақсадларини амалга оширишларига қулай шароит яратилишига олиб келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида коррупция ҳолатлари

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида доимий учрайдиган қуйидаги коррупция ва таъмагирлик ҳолатлари кузатилмокда.

Жумладан,

  1. Вилоятдаги барча тиббиёт муассасаларида ҳамшираларни ишга олиш эвазига 300-500 АКД доллар микдорида пора олиш механизми йулга куйилган.
  2. Вилоятнинг Сардоба, Оқолтин, Сирдарё, Гулистон туманлари Янгиер, Гулистон ва Ширин шаҳар шифокорлари томонидан операция амалиётини бажариш эвазига 200 минг сумдан 2 млн. сўмгача (касалликнинг оғир ёки енгил холатига қараб) таъмагирлик қилиш билан шуғулланиб келишмокда.
  3. Гулистон, Сайхунобод, Сардоба, Боёвут, Ховос туманлари, Янгиер ва Гулистон шаҳридаги туғруқ комплексларида беморларни жойлаштиришда сохта навбатлар шакллантирилиб, ҳомиладор аёлни жойлапггириш эвазига 500 минг сўмгача таъмагирлик қилиш билан шуғулланиб келишмокда.
  4. Вилоятдаги барча тиббиёт муассасаларида операция амалиёти ўтказилган беморлар ва уларнинг яқин қариндошларидан 50 минг сўмдан наркоз учун пул таъмагирлик қилиш ҳолатлари кузатилмокда.

 Таълим тизимидаги коррупция ҳолатлари

Вилоят ҳудудидаги Гулистон ва Янгиер шаҳарлари ҳамда Боёвут, Сирдарё, Сайхунобод ва Околтин туманларида жойлашган мактаб муассасаларига ўқитувчи вазифасига ишга олиш учун мактаб директори ва уларнинг ўринбосарлари томонидан 100-200 АКШ доллари миқдорда пора олиб келинмокда.

Бундан ташқари, вилоят халқ таълими бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари раҳбар ходимлари томонидан ўқитувчиларга 1, 2 ва  олий тоифаларни бериш эвазига улардан 200-300 минг сўм миқдорда моддий манфаатдор бўлиш ҳолатлари кузатилмокда.

Шунингдек, Сирдарё вилояти халқ таълими ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтига 1 ойлик ўқишга юборилган ўқитувчилардан диплом ишларини ҳимоя қилишлари учун 500 минг сўмдан пул талаб қилинмокда.

You may also like...

Fikr bildirish