“Ховосдонмаҳсулотлари” АЖдан солиқ қарзи ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Ховос туман бўлими давлат ижрочилари томонидан давлат фойдаси ундирувларига қаратилган ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ижро ҳаракатлари давомида фуқароларга бу борада тўлиқ тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилганлиги ўз самарасини бермоқда.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг қарздор “Ховосдонмаҳсулотлари” АЖдан ундирувчи Ховос туман ДСИ фойдасига жами 11 962 115 860 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздор “Ховосдонмаҳсулотлари” АЖ ва АО “Тошкентдонмаҳсулотлари” ўртасидаги икки томонлама солиштирма далолатномасига асосан давлат ижрочисининг “Ундирувни дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисида”ги қарорига асосан АО “Тошкентдонмаҳсулотлари”нинг ҳисоб рақамидан 9 239 064 953 сўм пул маблағи ундирилиб, қарздор “Ховосдонмаҳсулотлари” АЖнинг солиқ қарздорлиги учун йўналтирилган.

Жасур ЯХШИБОЕВ,
Мажбурий ижро бюроси Ховос тумани
бўлими давлат ижрочиси.

You may also like...

Fikr bildirish