ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИ СОТИШГА УРИНАЁТГАНЛАР СОНИ ТУГАМАЯПТИ

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Ховособод” чегара божхона постида Тожикистон  фуқароси  Р.Б. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, холислар иштирокида алоҳида хонада  шахсий кўрикдан ўтказилганда, оғзаки савол-жавоб вақтида маълум қилинмаган ва божхона назоратига тақдим этилмаган, эгнидаги қора рангли куртканинг ички чап чўнтагида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 360 минг сўмлик 3 (уч) қути жами 180 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалри билан алоқалар гуруҳи

You may also like...

Fikr bildirish