СИРДАРЁДА АЁЛЛАР СПАРТАКИАДАСИДА КИМЛАР ҚАТНАШДИ?

Сирдарё вилояти хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Соғлом она – соғлом бола” шиори остида эстафета, волейбол, енгил атлетика, шахмат, стол тенниси, гимнастрада, дартс спорт турлари аёллар спартакиадаси ўтказилди.

Спартакиадада вилоятнинг 234 нафар аёли иштирок этди. Улар орасида энг кучли деб ҳисобланган 5 та жамоа алоҳида номинациялар бўйича қуйидагича эътироф этилди:

1-ўрин: Боёвут тумани;

2-ўрин: Гулистон тумани;

3-ўрин: Гулистон шаҳри;

4-ўрин: Янгиер шаҳри;

5-ўрин: Ховос тумани.

Айтиш шартки, хотин-қизлар қўмитаси фаол жамоат бирлашмаси сифатида турли ахлоқий муҳитдаги аёллар ҳаётига кириб боришга уринаётир. Масалан, ТВ орқали намойиш этилаётган “Зирапча” реалитик шоу телевизион лойиҳаси кўпчилик аёлларга ибрат мактаби бўлаётир.

Вилоятимизда ўтказилган спартакиада ҳам ўзгаларнинг эътибори ва ғамхўрлигига муҳтож аёллар, диний экстремистик оқим (ДЭО) рўйхатидан чиқарилган аёллар, жазо муддатини ўтаб қайтган аёллар иштирок этганлиги билан аҳамиятлидир.

Қатнашчиларнинг барчаси вилоят ҳокимлиги томонидан мукофотланди.

You may also like...

Fikr bildirish