СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ: ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНГИЗНИ ҚАЙТА ТИКЛАМОҚЧИМИСИЗ, ЁРДАМ БЕРАМИЗ

Йил бошидан буён 4 минг нафарга яқин якка тартибдаги тадбиркорлар янгидан фаолият бошлаган бўлса, биргина декабрь ойининг биринчи ярмида 126 нафар янги тадбиркорлик субъектлари фаолияти рўйхатга олинди.

Шунингдек, 3000 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари ҳозирда фаолиятини қайтадан тиклаган бўлиб, буларнинг барчаси солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган тарғибот ишларининг самарасидир.

Вилоят давлат солиқ бошқармасида ташкил этилган учрашувда ҳам 150 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари вакилларига фаолияти давомида ўйлантираётган, қийнаётган масалалар юзасидан соҳа мутахассислари томонидан батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ички аудит бўлими бошлиғи Бозорбой Джураев йиғилганларга Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонида белгиланган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида ҳамда солиқ хизмати органи ходимлари инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли бизнес ҳамкори сифатида тадбиркорларни қўллаб қўвватлашга, уларга ёрдам беришга доимо тайёр эканлигини айтиб ўтди.

 

Илғор Халилов,

Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

катта инспектори

You may also like...

Fikr bildirish