48 НАФАР ВИЛОЯТДОШЛАРИМИЗ УМРА ЗИЁРАТИДАН ҚАЙТИШДИ

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан Кенгаш томонидан “Умра 2018-20192” мавсумини йил давомида ташкил этишга қарор қилинди. Умра зиёрати муддати 10 кун этиб белгиланган эди. Вилоятимизга Умра зиёрати учун йил давомида (жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб) жами 360 ўрин ажратилган эди.

Жорий йилнинг 2 декабрь куни вилоятимиздан жамланган 48 нафар зиёратчи (24 нафари эркак ва 24 нафари аёл) Умра зиёратига жўнаб кетишган эди. Бугун улар Умра зиёрати амалларини тўлиқ адо этиб, юртимизга қайтиб келишди.

-Биз зиёратчилар учун борган бориш-келишимиз учун ҳамда манзилимизда – Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларида барча шароитлар муҳайё этилган эди. 10 кун давомиа ҳеч заҳмат чекмай, қийналмай  барча амалларни рисоладагидек адо этиб, соғ-саломат юртимизга, она шаҳримизга қайтиб келдик, – дейди зиёли аёллар Ойниса ҳамда Нилуфар Райимбердиевалар. – Энг муҳими, руҳиятимиз тетик, қалбимиз нурафшон. Зиёратда юрган чоғимизда жаннатмакон заминимиз, халқимизга, оилаларимизга, фарзандларимизга тинчлик – омонлик, соғ-омонлик  тилаб, шукрона айтдик. Бизга шундай табаррук жойларга бориб, зиёрат қилишимиз учун ҳамма шароитларни яратиб берган муҳатарам Президентимиз, ҳукуматимизга ҳамда барча ташкилотчиларга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Холида ПАРДАБОЕВА.

You may also like...

Fikr bildirish