ҲУҚУҚБУЗАРЛАР ЖАЗОСИНИ ОЛДИ

МИБ Ховос туман бўлими томонидан “Чаманзор” маҳалласида яшовчи фуқаро А. Х. яшаб турган хонадонидаги умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига қўл бола газ тортиш насоси орқали ўзбошимчалик билан уланиб олганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Х. нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари Маъмурий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судига жазо чораси кўриш учун юборилди ва суд томонидан огоҳлантирилди.

Худди шунингдек, шу маҳаллада яшовчи фуқаро Р.Ш. ҳам ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб олганлиги учун суд томонидан огоҳлантирилди.

Ховос шаҳарчаси “Истиқлол” маҳалласида яшовчи фуқаро Б. И. ҳам яшаб турган хонадонидаги умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига қўл бола газ тортиш насоси орқали ўзбошимчалик билан уланиб олганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан И.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари Маъмурий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судига жазо чораси кўриш учун юборилди ва суд томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари яъни 405.460 сўм маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Ўзбошимчалик билан тармоққа уланган яна бир ховослик фуқаро Р.Г.га нисбатан ҳам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари Маъмурий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судига жазо чораси кўриш учун юборилди ва суд томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари яъни 405.460 сўм маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарларга нисбатан газ тармоғидан узилганидан сўнг қайта уланишлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари яъни 405.460 сўм миқдорида ундирувларни амалга оширган тақдирда газ тармоғига уланишга рухсат берилади.

Камолиддин ДАДАБОЕВ.

Мажбурий ижро бюроси Ховос тумани

бўлими бошлиғи ўринбосари.

You may also like...

Fikr bildirish