ВИЛОЯТИМИЗДА НАВОИЙНИНГ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИ ҚАДРЛАЙДИГАН ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР КЎП

ЎзМТДП вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ўтказилган “Навоий ворислари” Республика кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичида боёвутлик Хуршида Акбарқулова 1 ўринга, мирзаободлик Лобар Жўрабоева 2 ўринга, Янгиер шаҳридан Ситорабону Абдулхақова 3 ўринга ноил бўлишди.

Алишер Навоийни мумтоз адабиётимизнинг буюк сиймоси, етук мутафаккири сифатида ардоқлаймиз. Унинг асарлари бутунжаҳон адабиёти ҳазинасидан жой олган. Унинг бой маънавий меросини асраб-авайлаш, келажак авлодларга етказишни Миллий тикланиш демократик партияси гарданимиздаги вазифамиз деб қарайди.

Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам ана шундай. Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, Алишер Навоий бадиий ижод фаолиятини ўрганиш, асарлари мазмун-моҳиятини сингдириш, ўсиб келаётган ёш авлодга унинг маданий ҳаётнинг барча жабҳаларида ибратли ишларини намуна сифатида кўрсатишдир. Ёшларимиз Навоийни қанчалик чуқур ва мукаммал билса, маърифат, эзгулик, комиллик сирларини ўшанча кенгроқ эгаллайди. Навоийнинг ғазал ва рубоийларининг ичига кириб бора олиш ҳам инсонийлик туйғуларини ўзида идрок этиб бораверади.

Танлов якунида ЎзМТДП вилоят кенгаши ғолибларни дипломлар, эсдалик совғалари билан сийлади.

Дилобар КАТТАБЕКОВА,

ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши

Матбуот хизмати котиби

You may also like...

Fikr bildirish