АНОНИМ ХАТ МУАЛЛИФИ ЖАЗОЛАНДИ

“Сирдарё ҳақиқати” газетасининг 15 сентябрь (№72) ҳамда  3 октябрь (№78) сонларида эълон қилинган “Гўнгқўнғиз” фельетони ва “Муаллифи” аниқ аноним хат” танқидий мақоласи юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдушокир АБДУРАҲМОНОВ имзоси билан расмий жавоб хати олинди. Унда хусусан шундай дейилади:

“2018 йил 11 октябрь куни “Гўнгқўнғиз” фельетони ҳамда “Муаллифи” аниқ аноним хат” танқидий мақоласи Ховос туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактаби жамоасининг навбатдан ташқари йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди.

 Шикоят хати қораламасини мактаб директорининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари топшириғига асосан кўчириб берган Алишер Жўрамуродов қилган ишидан пушаймонлигини тан олиб, бутун жамоадан кечирим сўради. Ўқитувчи Алишер Жўрамуродов қилган ножўя ҳаракати учун Ўзбекистон Республикаси МКнинг 181-моддасига асосан интизомий жазога тортилди.

 Юқорида номи зикр этилган мақолалардан тегишли хулосалар чиқарилиб, чора-тадбирлар белгиланди”.

You may also like...

Fikr bildirish