МАЛАЙЗИЯНИНГ СИРДАРЁЛИК ЧЕМПИОНЛАРИ

Жорий йилнинг 20-30 октябрь кунлари Куала Лумпур шаҳрида болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида спортнинг таэквондо “ВТФ” тури бўйича “IM CHEAMPION 3.0” Малайзия очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли спорт мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида вилоятимизнинг қатор яккакурашчилари иштирок этишди.

 Сирдарёликларни бир нарса бениҳоя хурсанд қилиб юборди. Ёш спортчиларимизнинг 7 нафари бирваракайига Малайзия очиқ чемпионатининг ғолибларига айланди. Рассил Александропуло, Суҳроб Халилов, Бекзод Аҳмадалиев, Улуғбек Қўшбеков, Оқила Тоиржонова, Беҳруз Аҳмадалиев, Шаҳризода Абдураҳмоновалар ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг юқорисига кўтарилиб, кўксиларига олтин медалларни тақишди. Султонали Маҳмудов эса очиқ чемпионатнинг бронза медалига эга чиқди.

Мусобақа қатнашчиларининг хориждаги сафарига ота-оналари ҳомийлик қилдилар.

                      МУХЛИС.

 

 

You may also like...

Fikr bildirish