3 МИЛЛИАРД СЎМЛИК МОЛ-МУЛК АУКЦИОНГА ЧИҚАРИЛДИ

МИБ Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан давлат фойдасига ундирувларга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида, сўзсиз таъминлаш юзасидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида қарздор “Вилоят иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш корхонасидан солиқ қарзи  ва бошқа ундирувчи ташкилотлар фойдасига қарздорликларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича тегишли тартибда ижро ишлари амалга оширилди. Аниқланишича мазкур корхонанинг  умумий миқдорда 1.516.489 500 сўм қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан солиқдан 231776002 сўм қарздорлиги мавжуд.

Хатланган мол-мулклар баҳоловчи ташкилот  томонидан 2433906157 сўмга баҳоланиб, электрон-онлайн аукцион савдосига чиқарилган.

Худди шунингдек, “вилоят агрохимия” ҳудудий ҳиссадорлик жамиятининг солиқ ва бошқа ундирувчи ташкилотларидан қарздорлиги 37 млрд.ни, шундан 11.415.312 618 сўми солиқдан қарздорликни ташкил этади.  Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ушбу ҳиссадорлик жамиятининг мавжуд мол-мулклари хатланди.

Хатланган мол-мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан
1.633.439 965 сўмга баҳоланиб, электрон-онлайн аукцион савдосига чиқарилган.

 

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish