АУКЦИОНДА — МОЛ-МУЛКЛАР

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси органлари томонидан  солиқ қарзи ва бошқа ундирувчи ташкилотлар фойдасига қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Сайхунобод тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан давлат фойдасига ундирувларга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида, сўзсиз таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида қарздор “Оқолтиндонмаҳсулотлари” АЖдан солиқ қарзи ва бошқа ундирувчи ташкилотлар фойдасига қарздорликларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича тегишли тартибда ижро ишлари амалга оширилди. Мазкур қарздор корхонага тегишли Жиззах шаҳри, Маданият кўчасида жойлашган “Ун заводи” бино-иншоотлари белгиланган тартибда хатланди.

Мазкур хатланган мол-мулклар баҳоловчи ташкилот  томонидан 7 585 437 143 сўмга баҳоланиб, электрон-онлайн аукцион савдосига чиқарилди.

Жорий йилнинг шу кунига қадар бюро давлат ижрочилари томонидан вилоят бўйича жами 46 миллиард сўмлик 164 та кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари хатланиб, электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилди.

                               Баҳодир НОРҚУЛОВ,

Мажбурий ижро бюроси

Сайхунобод тумани бошлиғи ўринбосари.

You may also like...

Fikr bildirish