МАНЗИЛИГА ЕТМАГАН УЯЛИ ТЕЛЕФОНЛАР

Жорий йил 22 сентябрь куни соат 13.20 ларда, вилоят божхона бошқармаси “Ховособод” чегара божхона постидан пиёда ўтаётган фуқаро Х.Ш. божхона ходимлари билан шунчаки савол-жавоб давомида бироз безовталанаётгани сезилиб қолди. У юклари орасида телефонлар учун аккумляторлар (батарея) борлигини ва божхона назоратидан яширилган ҳеч қандай товар йўқлигини айтди.

Шундан сўнг божхоначилар фуқарога тегишли бўлган сумкани инновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда “Smiths detection” номли хаймен аппаратидан текшириб, холислар иштирокида кўрикдан ўтказдилар.

Унинг сумкасида савол-жавоб вақтида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, жами 100 дона уяли қўл телефонлари борлиги аниқланди (25 дона “NOKIA” русумли, мodel-222 ва 75 дона “NOKIA” русумли мodel-301).

Фуқаро ўз тушунтириш хатида уяли телефонларни Тожикистонда сотиб олганлигини, божхона назоратидан яшириб олиб ўтиб, Ўзбекистон бозорларида сотмоқчи бўлганлигини маълум қилди.

Ушлаб қолинган телефонларнинг умумий қиймати 15 миллион сўмни ташкил этди.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish