МИСЧИЛАРНИНГ СИРИ ФОШ БЎЛГАНДА……

2018 йил 15 сентябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Оқолтин” чегара ўтказиш пунктида давлат чегара қўшинлари ходимлари томонидан пункт орқали Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига ўтиш учун енгил автоуловда кириб келган фуқаро А.Х. бошқарувидаги “Nexia” русумли енгил автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, тўхтатилди.

Фуқаро билан суҳбат ўтказилиб, унга йўловчи божхона декларациясини тўлдириш таклиф этилди. Шундан сўнг автотранспорт воситаси синчиклаб божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик давомида автотранспортнинг ёқилғи қуйиш баки инновацион технологиялар ёрдамида, яъни “Эндоскоп” назорат техник воситаси орқали кўздан кечирилганида бак ичига яширилган, муқаддам фойдаланилган, тахминий қиймати 1 059 165 сўмлик 66 килограмм рангли металл парчалари, яъни мис (кабель ва симлар) борлиги аниқланди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган тадбирлар натижасида “Сирдарё” чегара божхона пости ва “Оқолтин” ўтказиш пунктида 5 та холатда 1030,04 килограмм рангли металл парчалари ушлаб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish