КАМОЛА – РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИ СОВРИНДОРИ

Боёвут туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабида ўқиб юрган пайтидаёқ ушбу соҳада ижод  қилишни бошлаган Камола кейинчалик Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн интитутининг ҳайкалтарошлик бўлимида устозларидан ушбу санъат сирларини қунт билан ўрганди. Олийгоҳни муваффақиятли тугатиб келган ҳайкалтарош Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида иш бошлади ва ушбу йўналишда таҳсил олаётган ўқувчиларини бор билимини, тажрибасини аямади. Бир неча шогирди Ўзбекистон Бадиий академиясининг олтин медаллари ва бошқа мукофотларга эришдилар.

Тошкент Фотосуратлар уйи ва Ўзбекистон бадиий академияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда Мурувват ва Саховат интернат-уйларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш республика Васийлик кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган анъанавий хайрия тадбири доирасида ўтказилган “Меҳрнинг ватани Ўзбекистондир” деб номланган кўрик-танловда Камола Аҳмедова ҳам ўз асарлари билан иштирок этиб, “Аёл”, “Кутиш” асарлари учун учинчи даражали диплом билан тақдирланди.

  Холида ПАРДАБОЕВА.

You may also like...

Fikr bildirish