ХОЛИС ХИЗМАТ ҚИММАТГА ТУШДИ…

Ҳозирги кунда орамизда замонавий алоқа воситалари, жумладан, турли русмдаги мобил телефонларидан фойдаланмайдиган одамни топиш қийин. Кўпчилик уни оддийгина сўзлашув, узоқни яқин, мушкулни осон қилувчи қулай восита сифатида билади. Бироқ уяли алоқа телефонлари орқали интернетдаги турли ижтимоий тармоқлардан керак, нокерак (таъқиқиланган) маълумотларни излаб топиб, кўчириш, сақлаш ва уни тарқатиш баъзи  шахслар учун одатий ҳолга айланиб қолган.

Бахт шаҳридаги Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи вақтинча ишсиз фуқаро С.Х. жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид содадиган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш мақсадида 2017 йил 2 ноябрь куни  ўзига тегишли бўлган “LJ” русумли уяли алоқа аппарати орқали интернет тармоғининг “Телеграмм” дастурига уланиб, ўз телефони хотирасига ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган Абдуллоҳ қорининг таъқиқланган жами 16 та аудио ёзувли маърузаларини кўчириб олган. Шу куни у ўз телефонидаги “Shareit” дастури орқали  ҳамшаҳари бўлган М.А.нинг телефон аппаратига юқорида қайд этилган маърузаларни ўтказиб  берган. Бу ҳаракати билан тегишли қонунларимизга зид иш тутган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар жараёнида фуқаролар: Х.А. ва М.А.ларнинг “Samsung Galaxy JI” русумли уяли телефон аппаратлари ашёвий далил тариқасида олинган.

Суд фуқаро С.Х. нинг ўз  қилмишидан чин  кўнгилдан пушаймонлиги, ёшлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланган маълумотнома олинганлиги, жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини  назарга олиб, унга нисбатан енгил жазо тайинлашга  қарор  қилди.

С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми “Г” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Йўл қўйилган хатодан тўғри хулоса чиқариш ва келгусида уни қайта такрорламаслик кишининг ўзига боғлиқ. С.Х. билиб-билмай қилган ноқонуний ҳаракати учун етарли жазони олди ва бу унга келажакда сабоқ бўлади, деб  ҳисоблаймиз. Ахир  йўлдан адашганни тўғри йўлга солиш, тўғри хулоса чиқаришга имкон бериш одил суднинг вазифаларидан саналади.

ҲАМРОҲ.

You may also like...

Fikr bildirish