САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ ҲАР КУН ҚИЛИШ КЕРАК

Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар биргаликда  маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида ўтказилган ўрганишлар натижасида  Сайхунобод туманида бир нечта оилаларда никоҳ тўйларни ўтказиш билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди.

Вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси ҳамда вилоят, туман ҳокимликларининг қўллаб-қувватлашлари, ҳомийлар кўмагида ушбу муаммолар ҳал этилиб, амалдаги йилнинг 10 сентябрь куни Сайхунобод тумани Осиё тўйхонасида ижтимоий кўмакка муҳтож 4 жуфт ёшларнинг никоҳ тўйлари ўтказилиб берилди. Уларга вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Вилоятмизда бундай хайрли ва савобли ишлар давом этаверсин.

                                Наргиза ҒАФУРОВА,

Вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар масалалари

котибияти бош мутахассиси

You may also like...

Fikr bildirish