ГУЛИСТОН ШАҲРИДА ЁШ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН КОВОРКИНГ МАРКАЗИ ОЧИЛАДИ

Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Бекзод Алмаматов хабар берди. Унинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқарович Гулистон шаҳрига ташриф буюриб, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Қ.Қуронбоев “Ёш тадбиркорлар” коворкинг марказини қуриш истагида бўлган бир нечта тадбиркорлар билан учрашиб, марказ учун ажратилаётган бино билан танишди. Марказ биносини қуришга “Ривож нур” МЧЖнинг ёш раҳбари Нуриллаев Бунёд Ғайратович тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бино шаҳар марказининг И.Каримов ҳамда Бухоро кўчаси туташган чорраҳасида жойлашган, ҳозирда фойдаланилмаётган Гулистон давлат университети Ахборот ресурс маркази биноси ўрнида ишга туширилиши кутилмоқда.

You may also like...

Fikr bildirish