СИРДАРЁЛИК МАҚОМЧИЛАР

Жорий йилнинг февраль ойида вилоятимизда –  вилоят Маданият ишлари бошқармаси қошида мақом ансамблига асос солинган эди. Ансамблни шакллантириш, мақом ижрочиларини жамлаш учун пойтахтдан етук мутахасисслар таклиф этилди. Кўп  йиллар Олим Хўжаев номидаги вилоят мусиқали драма театарида самарали фаолият  кўрсатган, сирдарёлик санъат мухлисларнинг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлган устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳим Ҳасанов мумтоз ва мақом қўшиқларининг моҳир ижрочилари мирзаободлик Обиджон Нажмиддин Ўриновлар таклиф этилди. Вилоятимизнинг барча туманларида фаолият олиб бораётган, йўналишда ижод қилаётган (куйлаётган) санъаткорлардан ториб, истеъдодли ёш хонандаларгача танловда иштирок этишди. Жумладан, мирзаободлик Обиджон Ҳамидов (бундан бир неча йил ушбу туманда аввал  илк марта ташкил этилган мақомчилар жамоаси бадиий раҳбари  бўлиб ишлаган эди), Сирдарё туманидаги “Бодом гуллари” дастаси хонандаси Сожида Умрзоқова, Абдулла Ғаниев, гулистонлик Раъно Ҳайитова, Тўлқин Бувраев, саралаш босқичида энг юқори баҳо олган Абдулла Ғаниев, Эркин Раҳмонов, Шерали Йўляхшиев, ёшлардан Мадина Маъмирова, Шоира Зулҳайдарова ва бошқалар мақомчилар ансамбли жамоасига қабул қилинди.

Шунингдек, созандалар  гуруҳи ҳам саралаб олинди. Шуни эътироф этиш керакки, Р.Ҳасанов айни пайтда пойтахтда яшаса-да, ҳар ҳафта бир неча марта Гулистонга келиб, жамоа билан ишлади. Қилинган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берди: репертуар тайёр бўлди. Жорий  йилнинг апрель ойида вилоят марказидаги Билимдонлар масканида жамоа ўзининг илк концертини томошабинларга туҳфа этди. Пойтахтдан ташриф буюрган устоз санъаткор Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев жамоанинг чиқишига юқори баҳо берди.

– Чўл қўйнидаги чаманда ташкил топган бу мақом ансамбли келгусида  юртимздаги энг яхши жамоалрадан бирига айланади, – деди халқ ҳофизи.

Ҳа, устоз санъаткорнинг айтгани бўлди. Яқинда пойтахтимизда  Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро Мақом фестивалида иштирок этадиган жамоалар сараланганда вилоятимиз мақомчилар энг яхши гуруҳлардан бири эканлиги эътироф этилди ва ушбу халқаро анжуманга таклиф этилди.

Холида ПАРДАБОЕВА.

You may also like...

Fikr bildirish