ЭНТЕРОБИОЗ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?

Энтеробиоз қўзғатувчиси юмалоқ шаклдаги гижжалар синфига кирадиган оддий гижжа (острица) оқ  куртдир – Enterobios vermicualris.

Оддий гижжа оқ рангли бўлиб, уни аҳоли томонидан  “оқ курт” деб ҳам айтилади. Энтеробиоз одам ингичка ичагининг пастки ва йўғон ичагининг юқори қисмларида паразитлик  қилиб ҳаёт кечиради. Энтеробиознинг манзарасиз (субклиник) шакли аломатсиз кечиши, ўзига хос “паразитни ортиб ташиш”, ўзига қайта юқтиришни (аутосуперинвазия) тез-тез қайтарилиши, клиник ва қон (гематологик) кўрсаткичлари меъёрида, иммун ҳолат ўзгармаган ҳолда бўлади.

Клиник ва қон синамалари эса камқонлик ҳамда лейкоцитоз билан  эозинофилёзларни кўрсатади. Дисбактериоз ва ичакда сурилишнинг хасталиги, иммун ҳолатнинг кўрсаткичлари ўзгармаган ёки сустлашган, иммуноглобулин Е миқдори кўпайган бўлади.

Энтеробиознинг манзарали (клиник ва шиддатли (персистент) шакллари ошқозон-ичак ва асаб тизимларида чуқур ўзгариш, клиник ва камқонлик лейкопения, ЭЧТ тезланиши, эозинофилёз каби аломатларни кўрсатади. Дисбактериоз ҳолати ривожланган ичакдаги сўрилиш эса ниҳоятда сустлашади. Параллел инфекция ва ичак паразитози қўшилиб кечиш ҳолати соматик ва юқумли касалликларни – тонзиллит, гепатит, пиелонефрит, панкреатит, гастрит ва бошқаларнинг хуружланишига ҳамда сурункали кечишига олиб келиши, умумий аллергизация ҳолатининг келиб чиқиши аутотрева суперинвазия ҳолларининг қайталанишига сабаб бўлиши мумкин. Энтеробиоз беморларда иккиламчи иммунтанқислик ҳолатини чақиради, яъни соматик касалликларнинг тез-тез қайталанишига сабаб бўлади. Аппендицит ва вульвовагинитлар этиологиясида унинг аҳамияти тасдиқланган.

Энтеробиоз ташхиси асосий ва иккинчи даражали шикоятлар асосида, лаборатория ҳамда инструментар усуллар ёрдамида қўйилади. Бемор киндик атрофи ва қориннинг ўнг тарафида оғриқ сезади. Кечқурун ётганда тишларини ғичирлатиши, сўлак оқиши, кўпроқ ухлаб ётганда ёстиққа оқиши кузатилади. Терида оқ-оқ доғлар пайдо бўлиши, бош оғриши, инжиқлиқ, энурез (сийдикни кечқурун ушлаб қолмаслик), эпилепсик ҳолатлари (тутаноқ) кўп учрайди. Бундан ташқари, озиш, иштаҳасизлик ёки очкўзлик ва дармонсизлик каби аломатлар кузатилади.

Энтеробиоз касаллиги билан зарарланишнинг оғир оқибатларга олиб келишини юқоридаги маълумотлардан англаб олган бўлсангиз керак.

Шундай экан, бефарқ бўлманг ва гижжа тарқалишига қарши курашинг.

Унутманг соғлигингиз ўз қўлингизда!

                                  Г.БОБОЖОНОВА,

Сирдарё вилояти ДСЭНМ

Паразитология бўлими шифокори.

You may also like...

Fikr bildirish