НОҚОНУНИЙ САВДОГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг олиб бораётган оқилона ташқи сиёсати таҳсинга лойиқ. Юртбошимизнинг қўшни давлатларга шахсан ўзи ташриф буюриб, давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янги босқичга олиб чиқди. Фуқароларнинг давлат чегараси орқали чет элга чиқишлари ва киришлари соддалаштирилиб, яна бир қанча чегара ва божхона назорат ўтказиш пунктлари очилди. Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан давлат чегарасидан ўтишни белгаланган тартиб ва қоидаларга амал қилмасдан, давлат чегарасидан ноқонуний йўллар билан ўтишга уринишлари ҳамда ноқонуний товар-моддий бойликларни олиб ўтишга ҳаракат қилишлари ҳолатлари учраб турибди.

Фуқаролар ўзларининг бундай хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекис-тон Республикаси жиноят кодексининг 223-моддасида назарда тутилган “Қонунга ҳилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш” жиноятини содир қилиб, қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Жумладан, Сирдарё  туманида истиқомат қилувчи фуқаролар А.Абдуллаев, И.Сувонов ва Жиззах вилояти, Зомин туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Болиевлар ўзаро тил бириктириб, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган давлат чегарасидан ноқонуний равишда Қозоғистон Республикасига ўтиб, у ерда “Тойир” исмли шахсдан 9 дона 303.294.375 сўмлик Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган жуда кўп миқдордаги “Итолғи” (Болабон) туридаги қушларни олиб, сўнгра уларни шу куни соат 20.40да, божхона назоратини четлаб, Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистонга қонунга ҳилоф равишда ўтказаётган вақтда, Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли 9252-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан М.Болиев жиноят устида ушланиб, ёнидан номлари юқорида қайд этилган қушлар ҳамда 300 АҚШ доллари ва 10.000 Қозоғистон тенгеси ашёвий далиллар тариқасида аниқланиб, олинган.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли 9252-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг давлат чегарасини қўриқлашдаги ҳушёрлиги натижасида Давлат чегарасини ноқонуний бузилишига ҳамда 303.294.375 сўмлик ноқонуний равишдаги Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган жуда кўп миқдордаги “Итолғи” (Болабон) туридаги қушларининг савдосига чек қўйилди. Ҳарбий хизматчилар кўрсатган жонбозликлари учун ДХХ раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.

Мазкур жиноятлар жиноят ишлари бўйича вилоят судида кўриб чиқилди. Фуқаро  Адҳамжон  Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди, 223-моддаси 2-қисми “б,в” бандларида, фуқаро Мутакабир Болиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди, 223-моддаси 2-қисми “б,в” бандларида, фуқаро  Иномжон Сувонов  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми “б,в” бандларида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, уларга нисбатан қилган жиноятига яраша жазо белгиланди.

Жаҳонгир АКБАРОВ,

ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси.

You may also like...

Fikr bildirish