ВИЛОЯТИМИЗ ТЕАТР ЖАМОАСИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ИЖОДИЙ САФАРДА БЎЛИБ ҚАЙТДИ

Вилоятимиз мусиқали драма театри жамоаси Андижон вилоятида навбатдаги  ижодий сафарда бўлиб қайтдилар.

Салкам 10 йилдан буён театр афишасини безаб келаётган драматург Нурилло Аббосхоннинг “Инсон ўзинг” трагикомедияси яна андижонлик театр ихлосмандлари дилларини хушнуд этди. Спектакл Андижон вилояти театри саҳнасида, шунингдек, Шаҳрихон, Асака, Марҳамат, Булоқбоши, Хўжаобод, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Хонобод, Пахтаобод, Избосган, Олтинкўл, Балиқчи, Бўз, Улуғнор туманларида ҳам турли касб эгалари, нуроний кексалар, талабалар, коллеж ўқувчилари ҳузурида намойиш этилди. Спектакль 10 кун мобайнида 19 маротаба намойиш этилиб, 5500 дан зиёд  мухлисларни қамраб олди.

Холида ПАРДАБОЕВА

You may also like...

Fikr bildirish