ГИЁҲФУРУШЛАР

Ўтган йили Оқолтин тумани ва Гулистон шаҳар судлари мажлисида кўриб чиқилган ишлар бир нечта дорифурушларнинг қилмишларини фош этди.

1979 йили туғилган, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшаган, ишсиз, оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси Музофар Абдиалимович Эрназаров, 1981 йили  туғилган, Гулистон шаҳар, Навбаҳор маҳалласида яшаган, ишсиз, оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси, муқаддам судланган Илясбек Хамиджанович Исаков ҳамда 1985 йили туғилган, Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшаган, ишсиз, оилали Дилшод Хамдамович Шодмоновлар ҳам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланишган.

Тергов натижалари шуни кўрсатдики, М.Эрназаров жиноий гуруҳ аъзоси, ҳамтовоғи А.Нарзуллаевга ўзаро келишувга кўра тахминан 50 грамм марихуана моддаси олиб  келиб берган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимларининг тезкор ҳаракати  нтаижасида ушбу модданинг бир қисми (13 граммдан зиёдроғи) гуруҳнинг яна бир аъзоси А.Юнусовнинг уйидан топилган. Судланувчи М.Эрназаров ўзининг мазкур ноқонуний ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятни  содир этган.

Судланувчи И.Илясов содир этилган ижтимоий хавфлилик жиҳатидан ўта оғир жиноятни қасддан яширган, яъни  жинояий гуруҳ аъзоларининг Самарқанд вилоятидан  кўп миқдордаги марихуана моддасини Сирдарё вилоятига олиб келиб, сотишлари тўғрисида ҳуқуқ-тартибот идоралаари ходимларига хабар бермаган ҳамда бу билан билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 241-моддасининг 1-қисмида назарда жиноятни  содир этган.

Гуруҳ аъзоларидан бири Д.Шодмонов ҳам гиёҳвандлик воситасини ўзининг шерикларига етказиб беришда иштирок этган.

Тергов жараёнида юқорида номлари қайд этилган жиноий гуруҳ аъзоларининг сирлари фош бўлган, бир-бирларининг буюртмалари асосида тегишли манзилга етказиб берилган гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб,  ҳамтовоқлари  қўлга олинган.

М.Эрназаров билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган этганликда айбдор деб топилиб, унга шу модда билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Д.Шодмонов ҳам қилмишларига яраша ўз жазосини олди – 7 йил озодликдан маҳрум этилди.

ЖКнинг 241-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган И.Исаков 2 йиллик жазога маҳкум этилди.

Инсон ҳаёти кушандаси саналган гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган, уни ўзгаларга тарқатган кимсаларга асло шафқат йўқ. Уларни жамият ҳам, халқ ҳам кечирмайди. Жиноятга жазо муқаррар.

ҲАМРОҲ.

You may also like...

Fikr bildirish